Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат мукофотлари топширди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат мукофотлари топширди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқини миллий байрам – Республика куни билан муборакбод этди. Ақўрдада Президент турли соҳаларда ишловчи арбобларга давлат мукофотлари топширди.  Давлат раҳбари таъкидлагани каби, Қозоғистон давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинган кун мустақилликка эришилганини кўрсатади. Мамлакатимих ва миллатимиз пойдевори эса бирлик ва ҳамжиҳатлик бўлди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, кенг қамровли сиёсий ўзгаришлар туфайли демократик ривожланишнинг янги йўналиши белгиланди. Конституциявий ислоҳот асосий ҳокимият ташкилотларини қайта тузиш ва барқарор сиёсий тизим яратиш имконини берди. У шаффофлик ва адолат, энг муҳими, халққа хизмат қилиш тамойилига асосланган.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

– Яқиндв бўлиб ўтган АЭС қурилиши бўйича референдум бунинг ёрқин далили бўлди. Фуқароларнинг 70фоиздан кўп қисми атом станцияси қурилишини қўллаб-қувватлади. Мазкур қарор ҳал қилувчи паллаларда миллат тараққиёт йўлини танлашини кўрсатди. Давлат сиёсатининг асосий талабларидан бири – «фикрлар турли – миллат ягона». Умуман олганда, тобора кучайиб бораётган энергия тақчиллиги мамлакатимиз учун долзарб масала. У ўз вақтида ҳал этилмаса иқтисоднинг ривожланиш суръати сусаяди, аҳоли турмуш даражаси пасаяди.

Президент «Адолатли Қозоғистон» иқтисодий йўналиши доирасида олиб борилаётган кенг қамровли ишларга тўхталиб ўтди. Шу кунларда энергетикадан ташқари, мамлакатнинг транспорт ва саноат қобирғалари шаклланаяпти. Иқтисодиёт фаол диверсификацияланаяпти, агросаноат мажмуаси ривожланяпти. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

– Қозоғистон жаҳон озиқ-овқат бозорида мавқеини кучайтиряпти. Шу кунларда ҳосил йиғим-терим кампанияси якунига етди. Барча миришкорларга самимий миннатдорчилик билдираман. Баҳорги тошқинларга қарамай, 26 миллион тонна дон йиғиб олинди, бу эса рекорд кўрсаткич. Албатта, мазкур натижаларга эришишда давлат ёрдамининг улуши катта бўлди. Жорий йилда баҳорги экин-тикин ишларига берилган имтиёзли кредит ҳажми уч марта ошди.

Шу билан бирга, Қозоғистонда бизнес-иқлим ва инвестициявий жозибадорлик ортиб боряпти. Иқтисодиётни либераллаштириш тўғрисидаги Фармон бунга туртки берди. Президент ижтимоий ва иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берди. Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасилари кенг қўллаб-қувватланяпти. Ташқи сиёсатга келганда, Қозоғистон миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мувозанатли ва конструктив йўналишда иш юритаяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлагани каби, мамлакат келажакда ҳам барқарорлик ва бирдамлик ҳудуди бўлиб қолаверади. Нутқининг сўнггида Президент Қозоғистоннинг ютуқлари унинг бутун халқи туфайли эканлигини яна бир марта таъкидлади.