Қозоғистонда яна бир қанд заводи қурилади

Қозоғистонда яна бир қанд заводи қурилади

Атирауда яна битта, Қозоғистондаги энг йирик қанд заводи қурилади. Уни бунёд этиш учун Хитой компанияси инвестиция киритиши кутиляпти. Вилоят ҳокимлиги ва инвестор мазкур лойиҳа устида музокаралар бошлади, яқин келажакда улар натижа бериши кутиляпти. Корхонада шакар ва бошқа маҳсулотлар чиқарилади.  Завод йилига 144 минг тонна маҳсулот бера олади. Корхона 2026 йилда ишга тушиши кутиляпти.  

Лина Тайкен, компания етакчиси: 

- Ҳар томонлама лойиҳани кўриб чиқдик. Инвестициявий лойиҳа юзасидан хориждаги ва Қозоғистондаги ҳамкасбларимиз ишлашда давом этади. Биз салкам бир ярим йил ичида ички бозорнинг, шу жумладан, Атирау минтақасининг шакарга бўлган эҳтиёжини тўла-тўкис таъминлашни режалаштирганмиз.  

Абдумалик Сарманов таржимаси