Қозоғистон Португалия
билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ниятида. Сенат
спикери мазкур Республика ассамблеяси раиси билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлик
истиқболлари ва олдинда турган йилда биргаликда амалга ошириладиган вазифаларни
муҳокама қилди. Маулен
Ашимбаев Португалиянинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётни ҳуқуқий
қўллаб-қувватлашни таъминлаш ва парламент назорати борасидаги
тажрибасига қизиқиш билдирди. Ўз навбатида, Жозе Педро Агиар-Бранку кўптомонлама муносабатларни равнақ топтиришдан
манфаатдорлик изҳор қилди ва Қозоғистонда ўтказилган сиёсий ўзгаришлар самарадорлигини таъкидлади. Учрашув давомида тарафлар, шунингдек, савдо-иқтисодий
ва маданий-гуманитар шерикликни кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқди. Хусусан, «яшил» иқтисодиёт,
инфратузилмалар, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ҳамда илмий-технологик
фаолият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифлар билдирилди. Таъкидлаймиз, Португалияга ташриф доирасида
Қозоғистон делегацияси аъзолари БМТ
Тамаддунлар альянси глобал форумида иштирок этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси