Марказий Осиёда ички савдони 15 миллиард долларга етказиш учун салоҳият етарли. Иқтисодчи Сапарбай Жумаев фикрича, бунинг учун асос мавжуд. Сўнгги 5 йилда минтақа мамлакатларининг ўзаро товар айланмаси икки мартадан кўпроққа ўсди. Ўтган йили бу кўрсаткич 25 фоизга ортди ва 11 миллиард АҚШ долларига етди. Қозоғистоннинг Марказий Осиё билан товар алмашинуви учдан бир мартага кенгайди ва 8 миллиард долларни ташкил қилди. Яқинда Астанада бўлиб ўтган Марказий Осиё етакчилари саммитида бир қанча муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида «Марказий Осиё-2040» минтақавий кооперацияни ривожлантириш концепцияси ва 2025-2027 йилларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўл харитаси ҳам бор. Минтақа дунё миқёсида муҳим транспорт тугунига айланишда давом этяпти. Қозоғистон ўз ҳамкорлари билан Ўрта йўлакни ривожлантирмоқда. Ўрта муддатда мазкур йўналишда ташиладиган юк ҳажми 5 марта ошиши кутиляпти.
Сапарбай Жумаев, иқтисодчи:
– Умуман олганда, маҳсулотни қайта ишлаш масаласида салоҳиятимиз катта. Кўп нарсалар ўзимизда ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларни олис хориждан эмас, қўни-қўшнилардан харид қилсак, қайта ишланган маҳсулотларга талаб ҳам ортади. Биринчи навбатда, мана шу нарсадан фойдаланишимиз зарур. Энергетика соҳасидаги, Транскаспий Халқаро транспорт йўлагидаги имкониятлардан ҳам тўлақонли фойдалана оламиз. Каспий, Кавказ давлатлари орқали Европа чиқишимиз бизнинг товар транзити бўйича салоҳиятимиз кескин ошганини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.