Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Отам ҳақида сўз» китоби румин тилига таржима қилинди. Қозоғистон-Руминия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб, Бухарестда ташкил қилинган тадбирда ушбу китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Асарда ўтган аср 30-йилларида рўй берган тарихий воқеалар ҳикоя қилинган, Кемел Тўқаевнинг болалик ва ёшлик йиллари, уруш ва адабиётдаги ижодий йўли тасвирга олинган.
Мигель Маури Буэндиа, Ватикан элчиси, апостол расмий вакили:
- Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев китобининг информатив тақдимоти ўтказилди. Ҳар бир одам учун ўз шажарасини билиш муҳим. Фикримча, жаноб Тўқаев Қозоғистон келажагини яратишга улкан ҳисса қўшмоқда.
Қозоғистон пойтахтида, Миллий академик кутубхонада эса Руминия президенти ёзган китоб тақдимоти ташкил этилди. Клаус Йоханниснинг «Қадам-бақадам» деб номланган таржимаи ҳоли қозоқ тилига ўгирилди.
Мэдэлина Лупу, Руминиянинг Қозоғистондаги элчиси:
- Шуни айтмоқчи эдимки, айни шундай тадбирлар муносабатларимизни ривожлантиришга ҳисса қўшади, руҳий-маънавий ришталарни мустаҳкамлайди, одамлар ўртасидаги, таълим ва маданият соҳасидаги алоқаларни янада кучайтиради.
Уликбек Есдаулет, Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси:
–Руминиядаги элчихонамиз саъй-ҳаракати билан ўтган йили Бухарестда “Қозоғистон” номи остида парк очилди. Боғда Абай Қўнонбоев бюсти ўрнатилган. Мен Руминияда бўлганман ва айтмоқчиманки, ушбу мамлакатда Абай Қўнонбоев ижодини севадилар, эъзозлайдилар.
Абдумалик Сарманов таржимаси.