Қозоғистон Осиёда уй-жой ҳамёнбоплиги бўйича 13-ўринда

Қозоғистон Осиёда уй-жой ҳамёнбоплиги бўйича 13-ўринда

Осиёдаги 40 та давлат ўртасида Қозоғистон уй-жой ҳамёнбоплиги бўйича 13-ўринни эгаллади. Рейтингдан жой олган дунёнинг 113 та давлати орасида эса 33-поғонани эгаллаган. Numbeo портали аналитиклари берган маълумотга кўра, мутахассислар бир квадрат метр уй-жой нархи ва оилаларнинг солиқлардан кейин қоладиган даромадини таққослаган. МДҲнинг бошқа давлатларида вазият қуйидагича: Ўзбекистон бу рейтингда 75-, Россия 88-, Беларусь 90-ўринни эгаллаган. Рейтингда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари пешқадам. Сурия охирги ўринда. Рэнкинг.кз хабар беришича, Миллий статистика бюроси маълумотига кўра, ўтган ойда Қозоғистонда бир квадрат метр уй-жой ўртача салкам 436 минг тенгедан сотилган, ўсиш 17 фоизни ташкил қилган. Иккиламчи бозорда эса хонадон нархлари 27 фоизга кўтарилган ва бир квадрат метр баҳоси салкам 490 минг тенгега етган. Аналитиклар ҳисобига кўра, шунга қарамай, республикадаги хонадонлар, глобал миқёсда олганда, арзон ва ҳамёнбоплигича қолмоқда. 

Абдумалик Сарманов таржимаси