Машҳур балетмейстернинг хотира кечаси бўлиб ўтди

Машҳур балетмейстернинг хотира кечаси бўлиб ўтди

Машҳур ижодкор мамлакат балет санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, кўплаб моҳир артистларни тарбиялаган. Улар қаторида Қозоғистон санъатини мамлакатда ва хорижда намойиш этиб келаётган санъаткорлар Мадина Ўнербаева, Айгерим Бекетаева, Анел  Рустемова, Бахтияр Адамжан, Еркин Рахматуллаев, кўплаб халқаро танловлар ғолиблари Асел Шайкенова, Арман Ўразов, Жанибек Иманқуловлар бор.

Анел Рустемова, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб:

- Ҳар бир номер Турсинбек Абдибаевич билан боғлиқлиги юракни тўлқинлантиради. Менимча, бугун томошабин ҳам буни ҳис этди. Ўзимиз ҳам саҳнага чиққанда ҳис этамиз. Чунки ҳар қачонгидан кўпроқ ҳаракат қиляпман, қалбим рақс тушаётгандек туюляпти. Турсинбек Абдибаевич ҳақида жуда кўп илиқ хотираларим бор. У ҳаётимда, карьерамда ҳамиша муҳим шахс бўлган. Менга ишонган, балерина, етакчи балерина бўлишимга туртки берган. Буларнинг ҳаммаси учун ундан миннатдорман.

Концерт дастури Турсинбек Нурқалиевнинг рафиқаси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Ғалия Бўрибаева томонидан машҳур балетмейстер иш тамойилига кўра тузилган. Томошабинлар Хэгерти, Форе, Шостакович, Прокофьев ижодига мансуб хореографик композицияларни, «Уйқудаги малика», «Шчелкунчик», «Дон Кихот», «Спартак» ва бошқа балетлардан номерларни томоша қилди.  

Абдумалик Сарманов таржимаси