«100 янги ном» лойиҳаси доирасида овоз бериш бошланди

«100 янги ном» лойиҳаси доирасида овоз бериш бошланди

«100 янги ном» лойиҳасининг IV мавсуми иштирокчилари учун умумхалқ овоз бериши эълон қилинди. Унга аризалар 22 февралдан 22 мартгача қабул қилинган. Бир ой очида Қозоғистоннинг барча минтақаларидан 2 минг 790 та ариза келиб тушди. Энг кўп анкетамаданият ва спорт, таълим ва жамият бўлимларига келган. Жорий йилда асосий йўналишлар қаторига яна биттаси – экология киритилди. Қозоғистонликлар номзодлар учун  25 мартдан 31мартгача овоз бериши мумкин. Бунинг учун 100janaesim.ruh.kz сайтига кириш зарур. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – унда қатнашган иштирокчилар муваффақиятини мамлакат миқёсида оммалаштиришдан иборат.

Кемелбек Ўйшибаев, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари:

- Лойиҳа доирасида қандайдир пул мукофоти кўзда тутилмаган. Ундан мақсад - мамлакат фуқароларига машҳур қозоғистонликларнинг турли ютуқларини намойиш этишдан иборат. Лойиҳа иштирокчилари билан бирга имкон қадар кўпроқ тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, аҳоли билан учрашувларини ташкил қилиш ниятидамиз. Ғолиблар муваффақиятга қандай эришганини, чўққилари, натижаларини кўрсатади. Шу тариқа ёшларга намуна бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси