Келаётган йил – Ишчи касблар йили

Келаётган йил – Ишчи касблар йили

2025 йил Қозоғистонда расман Ишчи касблар йили, деб эълон қилинди. Республика Президенти тегишли Фармонни имзолади. Аввалроқ, 2 сентябрь куни халққа Мактубини ўқиб эшиттирар экан, Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда кадрлар салоҳиятини мунтазам ошириб боришнинг аҳамиятига урғу берганди. Ва ўшандаёқ келаси йил Ишчи касблар йили бўлиши эълон қилинганди. Бу ҳақдаги фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Бу эса техник ва профессионал таълим тизимини ривожлантиришга, ишчи кадрларни қўллаб-қувватлаш ва иш ўринлари нуфузини оширишга йўналтирилган кенг кўламли тадбирларни бошлаб беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси