Қозоғистонда экстремистик фаолиятга алоқадор бўлган шахслар мамлакатга кириши тақиқланади. Мажилис аъзолари бугун тегишли қонунни кўриб чиқиш учун қабул қилди. Ҳужжат бир гуруҳ депутатлар томонидан аҳоли миграцияси қоидаларини такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, педофиллар учун ҳам юртимизга кириш чекланади. Шунингдек, ўзгаришлар муддати ўтган ҳужжатлардан фойдаланишни тартибга солишга ҳам тааллуқли. Фавқулодда вазият юзага келган тақдирда шундай ҳолат ҳам бўлиши мумкин.
Хуршида Абдуллаева таржимаси