Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги кенг истиқболларга эга

Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги кенг истиқболларга эга

Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Россия орасидаги товар айланмаси 3 фоизга ортди ва 28 миллиард долларга яқинлашди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш учун етарлича имкониятлар бор. Ўлжас Бектенов ва Россия Федерацияси Ҳукумат раисининг ўринбосари Ҳукумат девони етакчиси Дмитрий Григоренконинг Астанадаги учрашувида шундай баёнот берилди. Томонлар сунъий интеллектдан фойдаланиш жадал ривожланаётганини таъкидлашди ва рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик ўта муҳимлигини кўрсатиб ўтишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси