Қозоғистон тинчлик ўрнатувчилари Ливанга йўл олди

Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучлари ўнинчи контингенти Ливанга йўл олди. Миссия арафасида улар синчиклаб сараланди. Ҳарбий хизматчиларнинг профессионал ва ахлоқий сифатлари, жисмоний тайёргарлиги, хорижий тилларни билиши ҳисобга олинди. Аскарлар аввалга таркиб ўрнида хизматга киришади.  Улар ярим йил давомида БМТ миссияси доирасида хизмат қилади.

Еламан Нусупқўжаев, тинчлик ўрнатувчи контингент сержанти:
– Муносиб тайёргарликдан ўтдик. Менинг бўлинмам бошқа мамлакатда тинчлик ўрнатиш доирасида зиммасига юкланган вазифаларни етарли даражада бажаришига ишонаман.

Жасулан Есмамбетов, тинчлик ўрнатувчи контингент командири:
- Тинчлик ўрнатиш миссиясига тайёргарлик БМТ мандатига кўра биз борадиган мамлакатдаги тадбирларнинг ўзига хос жиҳатларига кўра зарур ишларни ўз ичига олади. БМТ миссияси доирасида Қозоғистон контингенти Ҳиндистон батальони билан бирга базани қўриқлайди, патрул хизматини амалга оширади, Ливан аҳолисига гуманитар ёрдам етказиб беради.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ҳарбийлари дунё бўйлаб тинчлик ўрнатиш миссияларида қатнашяпти. Уларнинг Ливандаги ротацияси муҳим жараёнлардаги иштироки узлуксиз ва самарали бўлишини таъминлайди. Амалиёт Қозоғистоннинг дунёда хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшишига имкон беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.