Қосим-Жўмарт Тўқаев Саудия Арабистони вазирини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев  Саудия Арабистони вазирини қабул қилди

Қозоғистон озиқ-оқат хавфсизлиги соҳасида асосий ўйинчига айланиши мумкин. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Бугунги кунда мазкур масала дунё бўйича долзарб. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қабулига кирган Саудия Арабистони Қишлоқ хўжалиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сув захиралари вазири Абдулраҳмон ал-Фадлий шундай баёнот берди. Томонлар ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Шу жумладан, савдо-иқтисод, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, туризм соҳаларида. Қосим-Жўмарт Тўқаев Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан олиб борилган музокаралар давомида келишилган тадбирлар рўёбга чиқарилиши жуда муҳимлигига урғу берди.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

Жиддага қилган сўнгги сафаримда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Абдулазиз ал Сауд билан учрашдик. Биз мамлакатларимиз орасида тиғиз ҳамкорлик қилиш ва муносабатларни мустаҳкамлаб бориш тўғрисида келишиб олдик. Ўзаро шартномаларимиз амалий кўриниш олди ва мунтазам рўёбга чиқарилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси