Қозоғистон Президенти Нью-Йоркдаги амалий ташрифи давомида БМТ Бош
котиби билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Антониу Гутерриш Бош ассамблея
сессияси кун тартибини муҳокама қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон БМТни қўллаб-қувватлашини,
тинчликни мустаҳкамлашда марказий ўрин тутишига хизмат қилишини тасдиқлади.
Учрашув ниҳоясида Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича БМТ барқарор тараққиёт
мақсадлари минтақавий маркази фаолияти бўйича меморандум имзоланди.
БМТ
Бош ассамблеяси 80-сессияси доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Черногория Президенти
Яков Милатович билан учрашди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон
Черногорияни Болқон минтақасидаги муҳим ҳамкор, деб билади. Келаси йили икки
давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 20 йил тўлади. Алмати ва Подгорица
ўртасида бевосита парвозлар, визасиз кириш-чиқиш тартиби икки халқнинг
яқинлашишига сабаб бўлди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев Украина Президенти билан ҳам учрашди. Владимир Зеленский Украина
воқеалари юзасидан ўз фикрини билдирди. Қозоғистон Президенти зиддиятларни ҳал
қилиш йўлларини ахтариш бўйича дипломатик изланишлар давом этиши кераклигини
билдирди.
Қозоғистон
Президенти Европа кенгаши етакчиси Антониу Кошту билан музокаралар юритди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича, мамлакатимиз икки томонлама, шунингдек, C5+ форматида
ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев президенти Халқаро футбол федерацияси раиси Жанни Инфантино билан FIFA
Arena дастурини рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Давлат раҳбари
болалар футболини ривожлантириш, замонавий спорт инфратузилмаси яратишдаги ёрдами
учун федерацияга миннатдорчилик билдирди. Жанни Инфантино ўз навбатида қўшма
лойиҳаларни рўёбга чиқаришга тайёрлигини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

