Қосим-Жўмарт Тўқаев Жанубий Африка Республикаси Президентига миллий байрам – Озодлик куни муносабати билан телеграмма
йўллади. Унда Давлат раҳбари ЖАР давлатининг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ютуқлари ва халқаро саҳнадаги
фаолияти алоҳида кўрсатилди. Икки томонлама алоқалар янада мустаҳкамланишига
ишонч билдирди. Қозоғистон Президенти Сирил
Рамафосга давлат тараққиёти йўлидаги масъулиятли фаолиятида
муваффақият, мамлакат халқига фаровонлик ва тўкинлик тилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

