Қозоғистон пойтахтида БМТ майдони очилади. Астана шаҳар маслихат депутатлари Ташқи ишлар вазирлигининг таклифини қўллаб-қувватлади. Эндиликда Алихан Бўкейханов номли шоҳкўча бошланишидаги майдон халқаро ташкилот номи билан аталади. Ташқи сиёсат вазирлиги маълум қилишича, 2023 йил мартида Қозоғистонга БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш келиши кутиляпти. Ташриф муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, майдон ташкил этиш фикри таклиф этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси