Президент Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди

Президент Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал Тоний билан телефон орқали суҳбатлашди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик аҳволи ва уларни  ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Қозоғистон Президентининг февраль ойидаги Қатарга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларнинг рўёбга чиқарилиши масаласига эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Қатар орасидаги кўпқиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТнинг Астанада бўлиб ўтадиган саммити давомида Қатар амири билан учрашиш ниятини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.