Американинг етакчи аналитик марказларидан бири - «Атлантика кенгаши» майдончасида Қозоғистондаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, кенгайтирилган стратегик ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинда. Унда "Қозоғистон – Америка муносабатлари 30 йиллиги: январь бўҳрони ва келажак" панел мунозаралари бўлиб ўтди. Иштирокчилар мамлакатнинг глобал барқарорлик ва хавфсизликка қўшаётган салмоқли ҳиссаси ҳақида гапирди. Қозоғистон элчиси Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Янги Қозоғистон»ни шакллантиришга йўналтирилган ташаббуслари ва ҳукуматнинг январь воқеалари туб сабабларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Тадбир иштирокчилари Қозоғистондаги ислоҳотларни ижобий баҳолади. Экспертлар икки давлат стратегик ҳамкорлиги аҳамиятини ҳам тилга олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси