«Қозоғистон улуши 2.0» форуми ўтказилади

«Қозоғистон улуши 2.0» форуми ўтказилади

«Қозоғистон улуши 2.0» халқаро форумида 2 минг нафардан зиёд тоғ-металлургия соҳаси, тегишли органлар вакиллари, инвесторлар ва хорижий экспертлар қатнашади. Улар соҳанинг ривожланиш салоҳияти, шунингдек, ишлаб чиқаришни локаллаштиришга, Қозоғистон маҳсулоти улушини оширишга қаратилган замонавий ёндашувларни муҳокама қилишади. Тадбир давомида туркум B2B ва G2B учрашувлар ташкил этилиши кутиляпти. Шу билан бирга, замин бойликларидан фойдаланувчилардан қаттиқ фойдали қазилмалар харид қилишнинг янги аналитик тизими тақдим этилиши режалаштирилган.

Мурат Амрин, «Атамекен» миллий тадбиркорлик палатаси раиси ўринбосари:
- Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг фаолият юритаётган ва  рўёбга чиқарилиши режалаштирилаётган инвестициявий лойиҳалари бўйича маълумотларни жамлашни, уларнинг рўёбга чиқарилишида назоратни кучайтиришни мўлжаллаяпмиз. Инвестициявий лойиҳалар устидаги ишларни заминдан фойдаланувчилар, давлат органлари, тадбиркорлар палатаси кузатиб бора олади, бу эса жараённи сифатли назорат қилиш ва давлат кўмаги, чораларини бошқаришга ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.