Давлат раҳбари Қарағанди вилоят ҳокимига Qarmet объектидаги вазиятни алоҳида назорат остида тутиб туришни топширди. Ермағанбет Булекпаев Қосим-Жўмарт Тўқаевга корхонадаги вазият ва янги инвестор томонидан ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, модернизация ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш режалари тўғрисида ҳисобот берди. Минтақа ҳокими, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари билан ҳам таништирди. 2023 йилнинг 11 ойи давомида саноат маҳсулотлари ҳажми 3 триллион тенгедан ошган. Асосий капиталга киритилган сармоя қиймати 727 миллиард тенгега етган. Машинасозликда деярли ярим фоизга тенг сезиларли ўсиш кузатилган, енгил саноатда бу 24 фоизни, фармацевтикада 20 фоизни кўрсатган.
Ермағанбет Булекпаев, Қарағанди вилоят ҳокими:
– Давлат раҳбари қабулида вилоятни 2023 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари ҳақида ҳисобот бердим.
Сармоя, ўрта ва
кичик бизнес, савдо, қурилиш ва бошқа соҳаларда ижобий динамика сақланиб турибди.
Ўтган йили
11 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилган,
2,5 мингдан кўпроқ
доимий иш ўрни яратилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.