Қозоғистон Вьетнамнинг SOVICO Group конгломерати инвестициявий фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга тайёр. Қосим-Жўмарт Тўқаев компания бошқаруви раисини қабул қиларкан шундай деди. Давлат раҳбари фикрича, бундай чора-тадбирлар икки давлат ўртасидаги тадбиркорлик алоқаларини фаоллаштириш сари яна бир қадам бўлади. Турли истиқболли ўзаро алоқалар йўналишлари, шу жумладан, транспорт-логистика, молия ва тоғ-руда соҳаларидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.