Президент ёшлар кадр захирасига танловнинг сўнгги босқичи бошланди

Президент ёшлар кадр захирасига танловнинг сўнгги босқичи бошланди

Ақўрда матбуот маркази берган маълумотга кўра, Президент ёшлар кадр захирасига танловнинг сўнгги босқичи бошланди. Эслатамиз, бу сафар танловда 6 минг қозоғистонлик қатнашди, 1 ўринга ўртача 128 даъвогар чиқди. Бир қанча босқичлардан сўнг 100 нафар энг кучлилар саралаб олинди. Улар Миллий комиссия аъзолари билан суҳбатга киради. Натижаларга кўра, Президент ёшлар кадр захирасига 50 иштирокчи танланади. Эслатамиз, Президент ёшлар кадр захираси – Давлат раҳбарининг иқтидорли ёшларни давлат бошқарувига жалб этиш бўйича ташаббуси бўлиб, унинг натижасида бўлажак етакчилар таркиби шаклланади.

Дархан Жазиқбаев, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати бўйича агентлик раиси:
- Барча номзодлар олий маълумотга эга, айни вақтда, кўпчилиги хорижда билим олган. Шу билан бирга, шу босқичгача етиб келганлар марказий ва минтақавий даражада ишлаб, давлат бошқарувига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси.