Европа Иттифоқи Марказий Осиё ва Монголия билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Брюсселда бўлиб ўтган Европарламент делегацияси йиғилишида сиёсатчилар шу ҳақда сўз юритди. Евродепутатлар мамлакатлар тарихининг ўзига хос тараққиёт йўлини алоҳида кўрсатиб, ушбу минтақа Европа ва Осиёни бир-бирига боғлашини таъкидлаб ўтди.
Карстен Люке, Европа Парламенти ташқи ишлар қўмитаси аъзоси:
– Марказий Осиё жуда муҳим ва фаол ривожланаётган минтақа. Европаликлар
учун ушбу минтақа яқин шерик, ҳамкор бўлиши зарур. Дунё жадал суръатларда ўзгариб
бораётган, геосиёсат тобора катта аҳамиятга эга бўлаётган бир замонда ҳамкорлик
қилишимиз зарур. Бундан Марказий Осиё ҳам, Европа Иттифоқи ҳам манфаатдор. Биз
кўплаб соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз зарур. Бу соҳалар орида транспорт
имкониятлари, инвестициялар, иқлим ўзгариши бор.
Ўз навбатида, Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчиси Марғулан Баймухан европалик
сиёсатчиларни Қозоғистон Президентининг Мактуби билан таништирди. Нотиқ ўз
сўзида ислоҳотлар жадал давом этаётгани, давлат ва банк хизматлари рақамлаштирилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Қозоғистон-Европа ўртасида транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги
ва ўта муҳим материаллар
бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини тилга олиб ўтди. Йиғилишдан сўнг Марказий Осиё ва
Монголия халқлари этно-маданий
кўргазмаси ташкил қилинди. Шунингдек, Қозоқ хонлиги тасвири туширилган қадимий Европа хариталари тақдим этилди.
Марғулан Баймухан,
Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчиси:
– Мазкур тадбир жуда муҳим. Биз одатда Европа парламентида
сиёсий-иқтисодий масалаларни муҳокама қиламиз. Бугун Марказий Осиё давлатлари
ва Монголия элчихоналари билан бирга минтақамиз маданий мероси, анъаналари
билан таништирадиган, аждодларимиз ҳунармандчилигини намойиш этадиган кўргазма
ташкил қилдик. Тегишлича, тадбир номи
ҳам мамлакатларимизнинг замонавий тараққиёт йўлини, Европа Иттифоқи билан
алоқалар уфқлари умумийлигини кўрсатади. Минтақанинг туристик имкониятларини
кўрсатиш орқали, табиийки, Қозоғистонни ҳам тақдим этамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.