Қозоғистонда нефть ишлаб чиқариш қисқаради

Қозоғистонда нефть ишлаб чиқариш қисқаради

Қозоғистонда нефть ишлаб чиқариш ихтиёрий равишда кунига яна 82 минг баррельга қисқаради. Республика Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ОПЕК+ аъзо давлатлари вазирлар йиғилишида маълум қилинган.Шундай қилиб, Қозоғистонда ишлаб чиқариш 2024-йилнинг 1-январидан март ойи охиригача кунига 1 миллион 468 минг баррелни ташкил этади. Бундан ташқари, бозор шароитларига қараб, нефть бозори барқарорлигини таъминлаш учун ушбу қўшимча қисқартирилган ҳажмлар босқичма-босқич тикланади.Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Қозоғистонда ҳам қора олтин қазиб олишни кунига  78 минг баррелга қисқартиришга қарор қилинган эди- у келаси йил декабрь ойи охиригача давом этади.

Индира Мейрханова таржимаси.