Қозоғистон Иордания бозорини эгаллаяпти

Қозоғистон Иордания бозорини эгаллаяпти

Қозоғистон Иордания бозорида янада кўпроқ нохомашё, шу жумладан, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиш ниятида. Икки давлат ҳукуматларининг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар бўйича комиссиясининг 5-йиғилишида шундай баёнот берилди. Аммон шаҳрида ташкил қилинган анжуманда томонлар ўзаро савдо салоҳияти юксаклигини таъкидлашди. Рақамларга келганда, ўтган йили икки томонлама товар айланмаси 4 марта ошганини кўрсатиш мумкин. Иордания муқобил транспорт йўналишлари, шу жумладан, Каспий денгизи орқали Қозоғистон дони импортини кенгайтириш ниятида. Шунингдек, Қозоғистон ўз товарлари экспорти учун Акаба порти имкониятларидан фойдалана олади. Натижада, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкага маҳсулот жўнатилиши мумкин. Шунингдек, Қозоғистон Иордания компанияларининг мамлакат ҳудудида озиқ-овқат саноати корхоналари бунёд этишидан манфаатдор. Томонлар тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш учун келаси йили Қозоғистон – Иордания Тадбиркорлик кенгаши йиғилиши ўтказиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси