Россия Президенти Қозоғистонга келади

Россия Президенти Қозоғистонга келади

9 ноябрь куни Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Астанага Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг расмий ташрифи кутилмоқда. Ақўрда матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ташриф доирасида икки давлат етакчиларининг музокаралари ўтказилади. Улар Қозоғистон – Россия стратегик ҳамкорлигининг муҳим масалаларини муҳокама қилади. Президентлар видеоконференцалоқа орқали Қозоғистон ва  Россия минтақалараро ҳамкорлиги XIX Форумида қатнашади. Бу тадбир Қўстанай шаҳрида ўтказилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.