Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди.
Ержан Саденов Давлат раҳбарига
мамлакатдаги криминоген вазият борасида ахборот берди. Йил бошидан бери жиноятчилик камайгани
кузатилган. Жиноий қонунбузарлик ҳолатлари кўрсаткичи 5,5
мингтага,
жиноят кўрсаткичи эса 10
мингтага тушган. Мамлакатимизда “Қонун ва Тартиб” тамойили фаол амалга
ошириляпти, ҳуқуқбузарликлар,
уюштирилган, кибер ва наркожиноятларга қарши, йўл хавфсизлигини кучайтиришга
доир “тоқат қилмаслик” қоидаси асосида чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Учрашув якунлари бўйича
Қосим-Жўмарт Тўқаев юртимизда ҳуқуқ-тартиботни келгусида ҳам кучайтариш
ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси