Қозоғистон депутатлари АЭС қурилиши бўйича ўтказилган референдумни тарихий воқеа, деб баҳолашди. Мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти учун муҳим масала илк марта умумхалқ овоз бериши йўли билан ҳал этилди. Мажилис депутати Асхат Рахимжанов фикрича, фуқароларнинг ёппасига участкаларга келиши ушбу қарор халқ учун муҳим эканлигини кўрсатади.
Асхат Рахимжанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
– Бу – Қозоғистон бошқаришнинг демократик усулларини кучайтириш ниятида эканлигини кўрсатади. Референдум — бевосита демократия воситаси, у одамларнинг ирода кўрсатиш ва келажакни шакллантириш борасида давлатни бошқаришда қатнашишга қанчалик тайёрлигини акс эттиради.
Мажилис депутати Ерлан Саировнинг фикрича, қозоғистонликлар мамлакат келажаги учун овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Улар ривожланиш йўлини танлади.
Ерлан Саиров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
– Мазкур референдум мамлакатда плюрализм ва ҳақиқий демократия ривожланганини акс эттиради. Менимча, у фақат Қозоғистонда АЭС қурилиши, балки келгуси юз йил давомида қайси томонга ривожланиш борасида ҳам саволларга жавоб берди. Бундай масалаларни халқ билан келишиб ҳал қилиш лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.