Санкт-Петербургда дунё етакчилари, топ-менежерлари ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакилларини тўплаган халқаро
иқтисодий форум давом этяпти. Анжуманда
Россия
Президенти матбуот вакиллари
билан учрашди. Қозоғистон Президенти телерадиомажмуаси директори ўринбосари Асқар Жалдинов Владимир
Путинга мамлакатлараро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари тўғрида савол берди. Россия Президенти икки томонлама алоқаларнинг асосини энергетика
ташкил этишини
кўрсатиб ўтди. Россия газ соҳасида
учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқишни ҳам ҳисобга олган ҳолда
ҳамкорликни кенгайтиришини билдирди.
Владимир Путин, Россия Федерацияси
Президенти:
- Бизнинг Қозоғистон билан алоҳида муносабатларимиз бор, бу ҳамма учун тушунарли ҳолат, бизда
тўғри маънода иттифоқчилик муносабатлари шаклланган. Тарихимиз, жойлашган ўрнимиз, ягона давлат таркибида бўлганимиз, шахслар
ўртасидаги кўп сонли алоқалар,
гуманитар даражадаги
муносабатларнинг барчаси аҳамиятга эга. Қозоғистон
умумий мудофаа тузилмамиз – ЖХШТ ва иқтисодий бирлашмамиз аъзоси. Қозоғистон
билан ШҲТ ва бошқа ташкилотларда бирга ишлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

