Қосим-Жўмарт Тўқаев Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳамда ҳукумат делегациясининг вертолёт фалокати туфайли ҳалок бўлиши сабабли ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари телеграммасида жумладан шундай дейилади: “Иброҳим Раисий – бутун умрини Эрон мамлакати манфаатларига хизмат қилиш, ўз халқи фаровонлигини ошириш, минтақада барқарорликни сақлаб қолиш учун бахшида этган буюк давлат арбоби эди”. Давлат раҳбари Қозоғистон халқи Иброҳим Раисийни масъул раҳбар, халқаро даражада обрў-эътиборли сиёсатчи, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган инсон сифатида унутмаслигинп билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.