Кейинги йилларда мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар унинг равнақига туртки берди. Сиёсий янгиланиш жараёни натижаларини мамлакат аҳолиси ҳам ҳис қиляпти, улар қозоғистонликларга бугунги кунда жадалроқ ва ижтимоий масъул шаклда ҳаракат қилиш имконини беради. Бунда ҳар бир одам фикри муҳимгина эмас, балки у қарор қабул қилишда ҳисобга олинади. Ҳуқуқий саводхонлик ва фаоллик, дея таъкидланади парламентарийда, Қосим-Жўмарт Тўқаев «Егемен Қазақстан» газетасида эълон қилинган интервьюсида айтиб ўтган демократик ўзгаришларнинг ҳақиқий кўрсаткичи. Мажилис депутати Павел Казанцев фикрича, Президент унда келажакка, хусусан, парламентга давлатни янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва устувор йўналишлар белгилаб берилган мўлжални белгилаб берди. Бундан ташқари, Президент ислоҳотлари самарасида фуқароларнинг сиёсий менталитети ўзгаргани депутатларнинг аҳоли билан учрашувларида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бугунги Қозоғистон фуқароси, дея таъкидлайди Мажилис аъзоси, ўз ҳуқуқларини аниқ ҳимоя қила олади ва шу билан бирга ўз мамлакатидаги ўзгаришлар ва янгиланишларга тайёр.
Павел Казанцев, Қозоғистон
Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Бугунги қозоғистонлик ва икки йил олдинги ёки ҳатто бир йил аввалги қозоғистонлик – бу мутлақо турли одамлар. Сиёсий ислоҳотлар белгиланганидан сўнг, бир йилдан сал кўпроқ муддат ичида йирик ташкилий сиёсий ишлар амалга оширилди. Ҳокимият вакиллик органлари қайта шаклланди, Мажилис ва Сенат, Маслихатлар учун сайловлар ўтказилди. Бу жамиятнинг сўровларига қилинган жавоб бўлди. Бу ишлашга кўрсатма, ижтимоий фаоллар учун кўрсатма, ҳукумат учун эса бу кўрсатма эмас, балки ҳаракат қилиш борасидаги топшириқдир.
Абдумалик Сарманов таржимаси