Қозоғистон
- Покистон бизнес-форуми якунида умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган 30
тадан зиёд ҳужжат имзоланди. Унда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Бош вазир
Шаҳбоз Шариф иштирок этди. Тузилган шартномалар молия, логистика, саноат,
энергетика, инфратузилмалар соҳасига оид. Бундан ташқари, икки давлат
ўртасидаги алоқалар самарадорлиги Қозоғистон ва Покистон ҳукуматлараро
комиссияси механизмлари орқали кучайтирилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Бизнинг иқтисодий стратегиямиз савдо ва инвестицияларни диверсификациялаш, инновацияларни рағбатлантириш ва билимга асосланган ривожланиш моделини илгари суришга қаратилган. Мен раҳбарлик қиладиган Хорижий инвесторлар кенгаши шаффофлик, адолат ва Қозоғистон
тадбиркорлик иқлимини яхшилаш тамойилига содиқлигимизни акс эттиради. Миллий рақамли инвестициявий майдонча «ягона дарча» тартибида ишлайди, бу эса инвесторлар ва бизнес учун жараёнларни янада соддалаштиради.
Қозоғистон
ва Покистон стратегик муҳим жўғрофик ҳудудга эга. Ҳар иккаласи минтақавий ва
глобал транспорт йўналишларнинг асосий ҳалқалари вазифасини бажаради, шу сабабли ҳамкорлигимиз ўзаро фойдали бўлади,
дея таъкидлади Давлат раҳбари.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
«Қозоғистон темир йўллари» миллий темирйўл оператори ва «Қоззпочта» ҳиссадорлик жамиятининг Покистон логистика корпорацияси ва Pakistan Post билан тузган шартномасини қутлайман. Мультимодал
транспорт ечимлари ва мамлакатларимиз
порт инфратузилмаларига кириш бўйича аниқ қадамлар кутамиз.
Бугунги кунда Қозоғистон 200 дан зиёд қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини 70 та мамлакатга экспорт қилади. Ва улар сони
ошишда давом этяпти. Мамлакат маҳсулот рўйхатини ҳам, юборилаётган ҳудудларни
ҳам кенгайтириш ниятида. Улардан бири янги қанд лавлаги заводи товари бўлиши
мумкин. Покистон компанияларидан бири билан корхонанини ишга тушириш тўғрисида
шартнома тузилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Покистон инвестициявий ва IT
компанияларига ҳамкорлик таклифи берди. Ўз навбатида, Покистон Бош вазири Шаҳбоз
Шариф беш йиллик савдо-инвестициявий ҳамкорлик дастурини тайёрлаш учун ишчи гуруҳ
тузиш ҳақида келишувни тилга олди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазирини жорий йилда давлат ташрифи билан келишга таклиф
қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

