Қосим-Жўмарт Тўқаев яқинда интервьюси «Егемен Қазақстан» газетасида чоп этилган Қозоғистон Халқ ёзувчиси, жамоат арбоби Тўлен Абдиққа телеграмма йўллади. Давлат раҳбари таъкидлашича, у миллат маънавияти билан боғлиқ қимматли ғоялар жой олган мақолани қизиқиш билан ўқиб чиққан.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Сизнинг мамлакат адабиёти ривожланиши истиқболалри тўғрисидаги танқидий фикрларингиз ва ёш авлодга берган доно маслаҳатларингиз айни вақтида айтилган, дея оламан. Глобал беқарорлик даврида бадиий ижод орқали адолат, эзгулик, умуминсоний қадриятларни илгари суриш ёзувчилар ҳамжамиятининг бурчи ҳисобланади. Бу — мамлакат келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

