Қозоғистонга яна 37 такомпания кўчиб келиши кутилмоқда

Қозоғистонга яна 37 такомпания кўчиб келиши кутилмоқда

Қозоғистонга йил охиригача 37 та хорижий компания кўчиб ўтиши мумкин. Уларнинг умумий капитали1 миллиард доллар. Бу компаниялар асосан қайта ишлаш саноати, IT, рақамлаштириш ва тоғ-кон соҳаларида фаолият юритади. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳар бир компаниянинг алоҳида кўчиб ўтиш жадвали бор. Ҳукумат бу ишни кузатиб боряпти. Умуман олганда, 30 дан зиёд давлатдан 400 дан кўпроқ компания мамлакатга келишни режалаштирганлар рўйхатида турибди. Шу кунгача Қозоғистонга 41 та хорижий фирма 1,5 миллиард доллар қийматга эга мулки билан кириб келди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.