Қозоғистон Президенти Конституциявий суд раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Конституциявий суд раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Конституциявий суд раисини қабул қилди. Эльвира Азимованинг айтишича, 2,5 йил ичида бу органга 11 мингтадан зиёд мурожаат келиб тушган. Судьялар 5 мингтадан зиёд ҳуқуқий меъёрларни кўриб чиқди ва 300 тадан зиёд қарор чиқарди. 41 таси қонунларга ўзгаришлар шаклида бажарилди. Бугунги кунда Парламент Конституциявий суд фикрини ҳисобга олган ҳолда 8 та қонун лойиҳаси устида ишлаяпти. Қозоғистонликлар Конституциявий суд қошидаги Мурожаатлар қабул қилиш марказида маслаҳатлар олиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси