Давлат раҳбари Геннадий Головкинни Бокс ифтихори халқаро залига расман киритилгани билан табриклади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси - матбуот котиби Айбек Смадияров маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев бу тарихий воқеа афсонавий ватандошимиз босиб ўтган йўл жаҳон спорти учун нақадар аҳамиятли эканини намойиш этишини таъкидлади. Давлат раҳбари Геннадий Головкин мамлакатимизнинг спорт шон-шуҳрати рамзи, халқаро спорт ҳамжамиятидаги элчиси эканлигини билдирди. Қозоғистон Президенти сайёрамизнинг энг яхши боксчиларидан бирининг муваффақият тарихи ёш авлодни юксак мақсадларга эришишга илҳомлантиришига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

