Давлат раҳбарининг Алмати вилоятига амалий ташрифи ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш билан давом этди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев яшил экинларни табиий усулда етиштириш бўйича GREEN ECO замонавий иссиқхона мажмуаси фаолияти билан танишди. Ундаги барча жараёнлар кимёвий моддалар, ўғитлар ва пестицидлар иштирокисиз амалга оширилади. Фойдали маҳсулотлар мамлакат ҳудудларига етказиб берилмоқда. Президент Қозоғистондаги энг йирик "Лукоморье" марказини ҳам кўздан кечирди. Жараёнлар автоматлаштирилгани туфайли унда йилига 1,5 миллион тупгача дарахт, манзарали бута ва гул кўчати етиштирилади. Маҳсулотлар мамлакатимизда харидоргир, Ўзбекистон ва Қирғизистонга экспорт қилиняпти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақадаги бетакрор спорт лойиҳаларидан
бири - «Атлетико де Мадрид Казахстан» халқаро футбол академияси фаолияти билан
ҳам танишди. Ҳозир унда 116 нафар ёш футболчи Испания услуби бўйича
шуғулланмоқда. Улар тўлиқонли таълим олиши учун барча шароитлар яратилган.
Президентга академияни ривожлантириш ва спорт инфратузилмасини кенгайтириш
режалари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, сунъий чимли иккита очиқ футбол
майдони, 500 ўринли ёпиқ манеж қурилиши режалаштирилган. Академия учун жой иқлим
омилларини ҳисобга олган ҳолда танланган: Алмати вилояти Талғар туманининг тоза
тоғ ҳавоси ва қулай иқлими болалар организмининг тез тикланишига ёрдам беради.
Шундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев ФИФА стандартларига мос футбол майдонини кўздан
кечирди. Президент ёш футболчилар билан илиқ суҳбатлашди, футбол тўпига дастхат
қўйди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

