Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин билан телефонда мулоқот ўтказди. Қозоғистон ва Россия президентлари икки тарафлама кўпсоҳавий ҳамкорликни ошириш истиқболларини, шунингдек, чегараолди минтақаларидаги тошқин билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди, икки давлат ҳукуматларига табиий офатларга қарши курашишда ўзаро шерикликни мустаҳкамлашни топширди. Давлатлар етакчилари Қозоғистон-Россия муносабатларининг стратегик ҳамкорлик руҳида анъанавий тарзда жадал равнақ топаётганини айтиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.