Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, республикамизда бир миллиондан ошиқроқ одам футбол билан шуғулланади. Мамлакатнинг барча минтақаларида 17 та футбол маркази ва 2 та академия ишлаб турибди, уларда 7 мингдан зиёд ёшлар шуғулланади. Шунингдек, Қозоғистон Президенти Жанни Инфантинони халқаро ташкилот етакчиси вазифасига қайта сайлангани билан табриклади ва бутун дунёда, хусусан, юртимизда футбол равнақига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ўйлашимча, Сизнинг ташрифингиз Қозоғистонда футболни ривожлантириш нуқтаи назаридан ўта аҳамиятли. Биламанки, Сиз бутун дунёда энг оммавий ва севимли спорт тури бўлган футболни равнақ топтириш учун кўп иш қиляпсиз. Биз Сизнинг саъй-ҳаракатларингизни юқори баҳолаймиз ва ФИФА президенти сифатида қўллаб-қувватлаймиз. Биз ФИФА билан, шахсан сиз билан яхши ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз.
Ўз навбатида, Жанни Инфантино ФИФА муваффақиятли халқаро тажриба билан ўртоқлашиш ҳамда Қозоғистонда футболни ривожлантиришда кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.
Жанни Инфантино, ФИФА президенти:
– Қозоғистон глобал миқёсдаги ўта муҳим мамлакатга айланди ва фақатгина минтақавий даражада эмас. ФИФА учун у энг яхши шерик. Биз бирга ишлашимиз лозим, чунки футбол юртингизда жамият интеграциялашувида, шу билан бирга, бошқа давлатлардаги одамларни бирлаштиришда ҳам катта роль ўйнайди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.