Қозоғистон ва БАА ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказади

Қозоғистон ва БАА ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказади

Қозоғистон ва Бирлашган Араб амирликлари ўртасида ўзаро товар айланмаси 1 миллиард долларга етади. Шу жумладан, товарлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилган. Эслатамиз, ўтган йил натижаларига кўра, бу товар айланмаси 633 миллион доллар бўлганди. Қозоғистон Бош вазири ва БАА Вазирлар маҳкамаси ишлари бўйича вазир ўзаро муносабатларни муҳокама қилди. Алихан Смаилов ва Муҳаммад ал-Гаргавий савдо иқтисодий ҳамкорлик, давлат бошқаруви бўйича тажриба алмашиш, инвестиция киритиш масалаларида фикр алмашди. Ўтган йили мазкур араб давлати Қозоғистон иқтисодиётига камида 420 миллион доллар маблағ киритганди. Жорий йилнинг биринчи ярмида эса тегишли лойиҳалар учун яна 400 миллион сармоя сарфлади. Бош вазир мамлакат барча устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Муҳаммад ал-Гаргавий ўз навбатида Бирлашган Араб амирликлари Қозоғистон билан ўзаро муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.