Онкология соҳасини модернизациялашга - 460 миллиард тенге

Онкология соҳасини модернизациялашга - 460 миллиард тенге

Қозоғистонда онкология хизматини модернизациялашга 460 миллиард тенге  ажратилади. Ҳукуматда саратон касалликларига қарши кураш бўйича мажмуавий режа имзоланди.  Давлат раҳбари топшириғига кўра тайёрланган ҳужжатда юқори самарали эрта диагностика, ихтисослашган даволаш, паллиатив ёрдам ва реабилитация кўзда тутилган. Республикамизда онкобеморларни даволашда энг илғор усуллардан фойдаланиш кўзланмоқда. Барча минтақаларда энг замонавий ускуналар қўйилиши ҳисобига беморлар жаҳон стандартларига мос шароитда даволанади. Тегишли препаратларни олиш имконияти яратилади. Қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун кўчма тиббий мажмуалардан фойдаланилади. Бундан ташқари, телетиббиёт ва сунъий интеллект имкониятлари фаол ишлатилиши кўзда тутилган. Кадр ва фан салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳукуматда таъкидланишича, умуман олганда, мамлакатнинг барча қисмларида сифатли онкология ёрдами кўрсатилишини таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар кўрилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.