Қозоғистонда маҳаллий телесериаллар ишлаб чиқариш етарлича ошди, уларни хорижий
давлатларга жўнатиш ишлари амалга ошириляпти. Президент қабулига кирган Ахборот
ва ижтимоий тараққиёт вазири Дархан Қидирали вазирлик
фаолиятида, медиа саводхонликни оширишда, фуқаролар жамиятида ўзаро
ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, турли соҳалардаги асосий масалаларни кенг
жамоатчилик билан муҳокама қилиш, биргаликда ҳал этишга катта эътибор билан
қараётганини айтди. Шу
билан бирга, Қосим-Жўмарт Тўқаев Дархан Қидиралига ёшлар сиёсатини самарали ва тизимли шаклда
амалга ошириш, дастурларни мунтазам рўёбга чиқариш,
диний бирлашмалар ҳамда этнослараро муносабатларга алоҳида эътибор қаратиш
зарурлигини уқтирди.