Қозоғистонда ҳуқуқ тизими рақамлаштирилмоқда

Қозоғистонда ҳуқуқ тизими рақамлаштирилмоқда

Қозоғистон ҳуқуқ тизимида кенг қамровли рақамли трансформация амалга ошириляпти. Республикада биринчи марта ҳуқуқий хизматларни амалга оширишни соддалаштирувчи ва уларни шаффофлаштирувчи Ай-ти ечимлардан фойдаланила бошлади. Бугунги кунгача Қозоғистон 350 мингтадан зиёд нотариал хизмат онлайн-форматда амалга оширилди. Ижро ишларини автоматлаштиришга алоҳида эътибор бериляпти. Ўтган йили республикада «Рақамли суд ижрочиси» лойиҳаси ишга тушди. Робот мустақил шаклда қарзларни ундириш бўйича тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширади. Натижада, хусусий суд ижрочиларига бериладиган комиссияни бекор қилинди ва қозоғистонликларнинг 1 миллиард тенгедан зиёд маблағи тежалди. Суд-эксперт фаолияти учун Адлия вазирлиги Е-Сараптама тизимини ишлаб чиқди. У экспертиза тайинлаш ва ўтказиш электрон циклини ўз ичига олади.

Бекбўлат Мўлдабеков, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари:

- Бизнинг е-нотари лойиҳамизни ҳатто Дунё нотариуслар палатаси вакиллари келиб кўрди. Биз шундай даражага эришдик. Европадагилар ишимизни ўрганишяпти. Жорий этилган нотариаль палата ва бошқа жиҳатлар ҳисобга олиниб, давлат хизматлари бўйича е-говда 8-ўрин, адлия бўйича 10-ўриндамиз. Рақамлаштириш жуда муҳим. Асосий мақсад – хизмат кўрсатиш осонлашиши зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси