Қосим-Жўмарт Тўқаев Euronews директорлар кенгаши раиси Педро
Варгас Давидни қабул қилди. Учрашув давомида Қозоғистон ҳамда кўптилли ахборот телеузатувлари
соҳасининг дунёвий етакчиларидан бири ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама
қилинди. Президент фикрича, мамлакатимизда Euronews
минтақавий хаби очилиши бутун дунё томошабинларини Қозоғистон,
шунингдек, бутун Марказий Осиёнинг иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳияти
билан таништириш имконини берадии. Айни пайтда, медиаплатформа
минтақа давлатлари ва
Евроиттифоқ ўртасидаги мулоқотни равнақ топтиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, Евроньюс
Қозоғистонда маҳаллий журналистларни замонавий технологиялар ва халқаро
стандартлар бўйича ўқитадиган академия очишни режалаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

