Қозоғистон МСК дастлабки якунларни эълон қилди

Қозоғистон Марказий Сайлов комиссияси Мажилисга сайловларнинг дастлабки натижаларини маълум қилди. Парламент қуйи палатасига учта сиёсий партия ўтишга муваффақ бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, сайловчилар овози қуйидагича тақсимланган: «Nur Otan» партияси 71, 09 фоиз, «Ақ Жўл» партияси – 10,95 фоиз, Қозоғистон Халқ партияси – 9, 10 фоиз олган. Якуний натижалар Марказий Сайлов комиссияси ҳудудий сайлов комиссияларидан тегишли протоколларнинг асл нусхасини олганидан кейин чиқарилади. Эслатамиз, Парламент Мажилисига ўтиш учун партиялар етти фоизли кўрсаткичдан ошиб ўтиши зарур. 

САБИЛА МУСТАФИНА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МСК КОТИБИ:

– Дастлабки натижаларга кўра, 2021 йил 10 январда бўлиб ўтган партия рўйхатлари асосида ўтган Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутатлари сайловида сайловчилар овози қуйидагича тақсимланди: «Nur Otan» партияси» учун  – 71,09 фоиз, «Ақ жўл» Қозоғистон Демократик Партияси» учун – 10,95 фоиз, «Қозоғистон Халқ партияси» учун – 9,10 фоиз, «Аул» Халқ-демократик ватанпарварлик партияси» учун – 5,29 фоиз, «ADAL» Сиёсий партияси» учун – 3,57 фоиз овоз берилди.