Қозоғистон пойтахти яна бир марта дунёдаги ҳозирги геосиёсий вазиятни муҳокама қилишда халқаро майдончага айланади. Бу ерда Астана клубнинг 7-йиғилиши бўлиб ўтади: «Жаҳоннинг янги формуласи: трансформациялар бўсағасида». Тадбирда нуфузли экспертлар иштирок этади. Улар турли масалаларни муҳокама қилади. Бунинг учун бир неча мавзуий сессиялар ўтказилади. Бу дунё иқтисодиёти, иқлим ўзгаришлари, Марказий Осиё ва Афғонистондаги вазият, шунингдек, минтақа келажагига тегишли. Мунозараларда АҚШ, Хитой, Россия, Испания, Бельгия, Ҳиндистон, Туркия, Буюк Британия ва бошқа давлатлардан келган 40 дан зиёд спикер иштирок этади.
Чжао Хуашэн, Пекин халқаро
мулоқот клуби катти илмий ходими:
- Биламанки, Қозоғистон минтақавий масалаларда
фаол, ижобий ечимларни таклиф қиладиган мамлакат саналади. Биз буни биламиз ва
турли жойлардаги зиддиятларнинг ҳал этилишига йўналтирилган кўплаб муҳим
жараёнлар шу ерда, Астанада ёки Алматида юз беради, шу боис, ўйлашимча, Қозоғистон
муҳим роль ўйнайди.
Руснак Урбан,
Словакиянинг Алоҳида топшириқлар ва энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича
элчиси:
- Қозоғистон ўзи учун обрў қозонган,
бошқаларни ўзаро муросага келтирадиган, маънавий авторитетга эга, бошқа
давлатларга фойда келтира оладиган мамлакат ҳисобланади, шу боис, Қозоғистон бу
борадаги ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилади, танлаган йўлини, шундай халқаро инновациялар,
узоқ муддатли тартибда муаммоларни ҳал эта олувчи халқаро муҳокамаларни давом
эттиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.