Қозоғистон
ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ўтган йили ўзаро савдо
ҳажми 16 фоизга ўсди, жорий йилнинг тўрт ойида эса 42 фоизга ошди ва 2 миллиард
долларга етди. Бош вазир Ўлжас Бектенов Ўзбекистон Президенти
Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ушбу рақамларни тилга олди. Томонлар саноат, энергетика,
транспорт, сув захиралари ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама
қилди. Кейин Ўлжас
Бектенов V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди. У Қозоғистон
Марказий Осиёнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун ҳамкорликни
чуқурлаштиришни қўллаб-қувватлашини таъкидлади, ва мамлакатнинг 2030 йилгача
бўлган инвестиция сиёсатининг янгиланган концепциясини тақдим этди. Қозоғистон
Бош вазири янги Конституция мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш
учун қўшимча шароитлар яратишини таъкидлади. Шунингдек, рақамли технологиялар
соҳасидаги салоҳият қайд этилди. Зеро, Марказий Осиёнинг рақамли хабига
айланиши мўлжалланган
"ЦОД водийси"
лойиҳаси аллақачон 10 миллиард долларга яқин инвестицияларни жалб қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

