Женевада парламент спикерлари анжумани бўлиб ўтди

Женевада парламент спикерлари анжумани бўлиб ўтди

Женевада парламент спикерларининг VI Бутунжаҳон анжумани бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига Мажилис раиси бошчилик қилди. Ерлан Қошанов умумий дебатларда қилган чиқиши асносида таъкилаганидай, бугуннинг долзарб масаласи қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликда глобал тартибни мустаҳкамлаш бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, Қуйи Палата Спикери иқлим ўзгаришлари билан курашда, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда қўшма саъй-ҳаракатларни тезлаштиришнинг аҳамияти борасида сўз юритди. Ерлан Қошанов парламентарийлар зиммасига адолат, тенглик ва инклюзивлик тамойилларини илгари суришда алоҳида масъулият юкланишини айтиб ўтди.

Ерлан Қошанов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси раиси:

- Қозоғистон Парламенти Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Адолатли Қозоғистонни, қонун ҳукмронлиги асосида барча учун тенг имкониятлар мамлакатини барпо этишдаги ташаббусларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Ижтимоий адолат тамойилини акс эттирувчи қатор қонунлар қабул қилинган. Кенг кўламли сиёсий модернизация ўтказиляпти, иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу – шунчаки сиёсий дискурснинг бир қисми эмас. Бу инсоннинг сиёсий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, унинг қадр-қиммати ҳурмат қилинадиган ўзгармас шароит яратишдир.

Абдумалик Сарманов таржимаси