Япония Марказий Осиё билан ҳамкорликни кенгайтиради

Япониянинг йирик авиакомпанияларидан бири Қозоғистон билан авиаалоқа ўрнатмоқчи. Бевосита рейслар очилиши кутиляпти. Пойтахтда бўлиб ўтган «С5+1» форматидаги навбатдаги бизнес-форумда шундай баёнот берилди. Марказий Осиё ва Япония ҳамкорлигини кенгайтириш салоҳияти юксак. Кунчиқар мамлакат йирик бизнеси минтақа билан ҳамкорликда катта режаларни рўёбга чиқариш ниятини билдирди. Юқори технологияларга, ишлаб чиқаришни модернизациялашга эътибор қаратилади. Яна бир йўналиш – яшил энергетика. 

Ғабидулла Оспанқұлов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестиция қўмитаси раиси:

– Ушбу форумнинг асосий мақсади – Япония ва Марказий Оисё мамлакатлари ўртасида бизнес, иқтисод ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш. Айни вақтда, аниқ лойиҳалар юзасидан шартнома тузиш. Ҳар бир давлат 3 тадан йирик лойиҳа тақдим этди. 

Шу жумладан, Япония халқаро ҳамкорлик банки Қозоғистон ҳудудидаги 26 ла лойиҳани молиялаштириш учун 2,3 миллиард доллар ажратади. 

Хаящи Нобумицу, Япония халқаро ҳамкорлик банки раиси:

– Аввал ҳам нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириб келганмиз. Энергетика ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштириш ниятидамиз. Бугунги Қозоғистонда имкониятлар кўп. Иқтисодингиз фаол ривожланаяпти. Хорижий давлатлардаги япон бизнесини қўллаб-қувватловчи ташкилот вакили сифатида таъкидлашни истардимки, Қозоғистонга янги япон технологиялари ва ноу-хоусини имкон қадар олиб келишга интиламиз.

Япония Япониянинг Шарқий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан бири. Энг илғор инвесторларининг ўнлигига киради. Қозоғистон ва Япония ўртасидаги товар айланмаси ўтган йили 10,5 фоизга ўсди ва 2,1 миллиард долларни ташкил қилди. Жорий йилнинг январь – май ойларида 768 миллион долларга тенг маҳсулот алмашинилди. Мустақил йилларида Япониянинг Қозоғистон иқтисодига киритган капитали салкам 8 миллиард долларга тенг. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.