Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилоятига амалий ташриф
билан борди. Президент Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига борди ва турк дунёсининг
маънавий устозини зиёрат этди. Бу ерда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон инсоният мероси рўйхатига
киритилган объектда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳақида маълумот
берилди. Туркистонда янгидан очилган Дўстлик уйида эса Қосим-Жўмарт Тўқаев
зиёлилар вакиллари ва Қозоғистон халқи ассамблеяси аъзолари билан учрашди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Муқаддас Туркистон заминига атайин келдим.
Минтақанинг
келажаги ёрқин. Ёшларимизга намуна бўлаётган фахрийларимизга
миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз энг аввало ёшларни қўллаб-қувватлашимиз зарур.
Биргаликда
мамлакат келажаги учун ишлаш лозим. Мавжуд вазиятдан барчамиз хабардормиз.
Турли ташқи
эҳтимоллар бор. Туркистон вилоятида турли миллат вакиллари яшайди.
Туркистоннинг ўзига
келсак, у чиройли ва озода, обод шаҳар.
Давлат раҳбари «Білім-Инновация» лицей-интернатига ҳам борди. Йил бошида бу таълим
даргоҳи Кентаудан Туркистондаги янги биносига кўчиб ўтган.
Табиий фанлар ва математика лицейнинг устувор йўналиши ҳисобланади. «Білім-Инновация» ўқувчилари кўплаб республика ва халқаро фан олимпиадалари ҳамда спорт мусобақалари совриндори бўлган.
Таъкидлаш лозимки, ҳозир унда 500 нафар бола таълим олади. Туркистон вилоятида «Шинам мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 29
мактаб қуриляпти.
13 та таълим даргоҳи жорий йилда фойдаланишга топширилади. Президент муз
саройига ҳам борди. У замонавий стандартлар асосида қурилган. Йил давомида ёш спортчилар
шорт-трек, фигурали учиш ва хоккей
билан шуғулланди. Яхмалак шаклини ўзгартириш имконини берувчи технология туфайли спортчилар бир вақтнинг ўзида турли спорт
турлари билан шуғулланиши мумкин. Улар Президентга маҳоратини намойиш этишди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев спортчилар ва тренерларга омад тилади. Ўз навбатида, Turan
Tigers клуби
хоккейчилари Давлат
раҳбарига жамоа формасини совға қилишди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси